Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ базасида Касбий тайёргарлик факультетида тингловчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал беллашуви ўтказилди.
Интеллектуал ўйиннинг финал босқичида “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти” йўналишининг “Посбонлар” жамоаси, “Йўл-патруль хизмати фаолияти” йўналишининг “Сержантлар” жамоаси ва “Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти” йўналишининг “Юксалиш” жамоалари ўзаро беллашди.
Ақл, тафаккур ўйини якунига кўра, “Сержантлар” ва “Юксалиш” жамоалари биринчи ўринни “Посбонлар” жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва иштирокчиларга совғалар топширилди.
Институт Матбуот хизмати