Пойтахтимизда жойлашган Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг бокс залида катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 350 дан ортиқ боксчилар иштирок этиб, юртимиз биринчилиги учун кескин кураш олиб борди.
Мазкур мусобақада Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчиси, сафдор Самандар Джалолов 80 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади.
Сафдошимизни юқори натижалар билан самимий муборакбод этиб, спортдаги келгуси фаолиятларида зафарлар тилаймиз!