<

Янгилик ҳақида батафсил

Баландликка чиқиш ва тушиш техникаси
Jan. 29, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар ўқув базасидаги Касбий тайёргарлик факультетида “Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти” йўналишида таҳсил олаётган тингловчилари билан “Баландлик тайёргарлиги” модулидан “Баландликка чиқиш ва тушиш техникаси” мавзусида амалий машғулот ўтказилди.       

    Машғулот давомида махсус операцияларни амалга оширувчи сафарбарлик отрядлардаги ходимлари учун зарур бўлган тайёргарликни таъминлаш, хусусан баландликда махсус оператив вазифаларни бажаришда юқори даражадаги жанговар тайёргарликка эга бўлиши, баландликка чиқиш ва тушиш техникаси, баландликда қурол ва махсус воситалар билан ҳаракатланиш ва қутқарув ишларини олиб бориш техникаси ва тактикаси ўргатилди.

                                                                                            Институт Матбуот хизмати