Бугунги кунда юртимизда беғараз донорликни ривожлантириш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари ҳам кўнгилли донорларни қон топшириб, беғараз донорлик акцияларида иштирок этиб келмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Марказий гостипалида Республика қон қуйиш Маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган навбатдаги беғараз донорликда Институтнинг 50 дан зиёд профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар саҳоватли ишга бош қўшдилар.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати