<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиёт уйғунлиги – муҳим масала
Jan. 28, 2025

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органлари сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун ташкил қилинган қайта тайёрлаш ўқув курсининг 1-гуруҳ тингловчилари билан “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш тартиби” мавзусида Институт катта ўқитувчиси, подполковник Жасур Кенжаев томонидан бинар машғулот ўтказилди.

     Машғулотда Яшнобод тумани ИИО ФМБ масъул ходими, подполковник Улуғбек Бадалов ҳам иштирок этиб, тингловчиларга профилактика инспекторларининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими, тартиби ва ҳуқуқий асослари, соҳавий йўналишлар бўйича профилактика инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқиш тартиби, маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан баённомани тузиш тартиби ва асослари тушунтирилди.

Институт Матбуот хизмати