Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти мажлислар залида институт Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни институт бошлиғи, Илмий кенгаши раиси т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов олиб борди. Йиғилишда Илмий кенгаш аъзолари, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимлар иштирок этди.
Илмий кенгаш йиғилишида Инситутда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммоли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтган мажлис якунига кўра сифатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув жараёнига малакали амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилиш ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ўқув-услубий мажмуалар ва ўқув қўлланмалар билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Институт Матбуот хизмати