<

Янгилик ҳақида батафсил

Маданий ҳордиқ самарали хизмат гарови..
Jan. 24, 2025

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари ва тингловчилари маънавиятини янада юксалтириш, бўш вақтларини мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида, Махсус-касбий фанлар кафедраси доценти Абдужаббор Абжаловнинг ташаббуси билан бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсининг 1 ва 2 гуруҳ тингловчилари Бектемир туманида жойлашган Маданият саройига таклиф этилди.

        Маданият саройи санъаткорлари ўз чиқишлари билан барчага хуш кайфият тақдим этишди. Тингловчилар концерт давомида санъат аҳлининг ижроларидан завқ олишиб, унутилмас ёрқин таассуротларга эга бўлишди.

     Тадбир якунида Бектемир тумани Маданият саройи раҳбарияти ва ижодкорларига мана шундай маданий ҳордиқни ташкил этганликлари учун Институт раҳбарияти томонидан  миннатдорчилик билдирилди.

 

Институт Матбуот хизмати