<

Янгилик ҳақида батафсил

“Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?”
Jan. 23, 2025

     Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё академик лицейида  “Огоҳликни мен қандай ҳис этаман?” мавзусига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

       Тадбирда вазирлик Малака ошириш институти катта ўқитувчилари Тўлқин Ғозибеков ва Илҳом Назаровлар иштирок этдилар.

      Тадбирда сўзга чиқганлар бугунги кунда жаҳоннинг турли нуқталарида рўй бераётган террорчилик хатти-ҳаракатлари, қонли можаролар, ўзаро низоларнинг мудҳиш оқибатлари ҳақида, аввало, ўсиб келаётган ёш авлодда тасаввур ҳосил қилиш, инсон онгини заҳарлашга уринаётган ёвуз ниятли кимсалар алдовидан эҳтиёт бўлишга ундаш, жойларда маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш хозирги кунда энг муҳим вазифаларидан бирига айланганини таъкидладилар.

Институт Матбуот хизмати