<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиёт уйғунлиги
Jan. 22, 2025

      Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида “102” хизмати ўз фаолиятини узлуксиз такомиллаштириб бормоқда. Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органлари сафдор ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун ташкил қилинган қайта тайёрлаш ўқув курсининг 1 гуруҳ тингловчилари билан “Ички ишлар органларининг “102” хизмати фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос ҳусусиятлари ва аҳамияти” мавзусида Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Кенжаев ва Ўрол Саидовлар томонидан маъруза машғулоти ўтказилди. 

    Машғулотда тингловчиларнинг назарий билимларини ошириш ҳамда уларда амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма Ягона тезкор бошқарув маркази масъул ходими Сарвар Деҳқонов, “102” хизмат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, фаолият йўналишлари ва вазифалари, мурожаатларни қабул қилиш тартибларини босқичма-босқич тушунтириб берди.

     Тингловчилар мавзу доирасида махсус тайёрланган слайдлар, кўргазмалари материаллар орқали ўзларини қизиқтирган барча саволларга мисоллар орқали тўлиқ жавоблар олдилар. 

Институт Матбуот хизмати