Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти билан тасдиқланган қўшма «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларини тайёрлов курси бўйича» ўқув дастури асосида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари учун навбатдаги тайёрлов курси якунланди.
Уларга “Жанговар тайёргарлик”, “Касбий тайёргарлик”, “Ҳуқуқий тайёргарлик”, “Маънавий-маърифий тайёргарлик” ҳамда “Тиббий тайёргарлик” модулларидан машғулотлар олиб борилди.
Ўқув курси якунида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари билан якуний синов имтиҳони ўтказилди ҳамда белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.
Институт Матбуот хизмати