<

Янгилик ҳақида батафсил

Муҳим масалага бағишланди
Jan. 17, 2025

     Бугун Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

          Унда сўзга чиққан вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими масъул ходимлари томонидан Институтда малака ошираётган туман (шаҳар) ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқларига хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, таъмагирлик ва порахўрлик, ўзига боғлиқ бўлмаган ишларга аралашмаслик, доимий равишда фуқаролар ва ҳамкасблари билан хушмуомалада бўлиш, ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ туширмаслик лозимлиги етказилди.

         Айрим ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланганлик, хизмат ва ижрочилик интизомини қўпол равишда бузиш ва бошқа ҳолатлар бўйича маълумотлар етказилди.  Келгусида ходимлар томонидан шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, йўл-транспорт қоидаларига қатъий амал қилишликлари тушунтирилди.

          Шунингдек, тадбирда “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди.

 

Институт Матбуот хизмати