Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси тингловчилари ўртасида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг “Волейбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда жами 5 та жамоалар иштирок этди.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда 3 ўринни 5 гуруҳ тингловчилари “Бургутлар” жамоаси, 2 ўринни 1 гуруҳ тингловчилари “Лочинлар” жамоаси ва фахрли 1 ўринни 3 гуруҳ тингловчилари “Темурбек”лар жамоаси эгалладилар.
Мусобақа якунига кўра фахрли ўринни эгаллаган жамоалар диплом ва медаллар билан тақдирландилар.
Институт Матбуот хизмати