<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Туркия мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
Feb. 8, 2024

     Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи полковник Олимжон Ахмедовнинг Туркия мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси директори Али Ризо Тезжан билан учрашуви бўлиб ўтди.

        Учрашувда Институт бошлиғи, делегациянинг Малака ошириш институтига ташрифи билан қутлаб, Институт фаолияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ўзаро муносабатлар ривожланиб, тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.

        Мулоқот давомида томонлар жорий йилда Туркия мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA) томонидан режалаштирилган лойиҳалар ҳамда ташкил этиладиган тренингларда вазирлик Малака ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг иштирокини таъминлаш, Туркиянинг турдош олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек Институтда TIKA лойиҳалари доирасида ўқув хонасини ташкил этиш бўйича батафсил суҳбат олиб борилди.

       Мулоқот сўнгида Али Ризо Тезжан агентликнинг тарихи, фаолияти ва амалга ошираётган лойиҳалари билан таништириб, режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солишини билдирди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати