<

Янгилик ҳақида батафсил

Жалолиддин Жумабоев: "Ватанга хизмат – олий шараф!" (+видео)
Jan. 15, 2025

     Тинчликдек бебаҳо неъматни сақламоқ, авайламоқ шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Мусаффо осмонимиз, фуқароларнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги тинчлик туфайлидир.

     Ўзбекистон тинч ривожланаётган, ўз тараққиёт йўлидан собит бораётган давлат. Лекин бу тинчлик ва осойишталикка қанчадан-қанча Ватан хизматчилари, йигит-қизларимизнинг матонатли меҳнати, фидойилиги ва юртга меҳр-муҳаббати, садоқати туфайли эришилаётганини ҳамиша ҳам ҳис қилавермаймиз. Шу юрт тинч, эл фаровон бўлсин, деб кимлардир кечаю кундуз тиним билмай ишлаётганини ҳамиша ҳам билавермаймиз, қадрламаймиз.   

       Бугун юртимизда Ватан ҳимоячилари куни. Мустақил Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганига 33 йил тўлди. Барча ватандошларимизни, халқимиз фаровонлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб хизмат қилиб келаётган барча ҳарбийларни бугунги байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

 

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА