Кейинги йилларда ҳарбийлар орасида ҳам аёллар сафи кенгайиб боряпти. Ватанни ҳимоя қилишда улар эркаклардан қолишмайди. Аёл киши учун ҳарбий бўлиш осонмас, аммо фахрли. Айниқса, дала ўқув-машғулотларида қатнашиш ўзгача завқ бағишлайди.
ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, подполковник Зуҳра Алимова хизмат фаолияти ҳақида сўзлаб берар экан, аёл кишининг ҳарбий соҳада фаолият юритишида ҳам оилада, ҳам ишхонада ҳамкасблар, устозларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА