Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 04 ноябрдаги “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “14-январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти катта ўқитувчилари Жалолиддин Джумабаев ва Бахтиёр Умурзоқов иштирокида Тошкент вилояти, Паркент туманидаги 57-умумий ўрта таълим мактаби 9-11 синф ўқувчиларига “7.62 ммли Калашников автомати ва 9 мм ли Макаров пистолетининг кўлланилиш мақсади ва жанговар хусусиятлари” мавзусида кўргазмали ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ўқув машғулотида ўқувчиларга Калашников автомати ва Макаров пистолетининг жанговар хусусиятлари, асосий қисм ва механизмлари, пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш тартиби тўлиқ тушунтирилди.
Шунингдек келгусида шу каби кўргазмали ўқув машғулотларини ҳамкорликда, мунтазам равишда ўтказишга келишиб олинди.
Институт Матбуот хизмати