<

Янгилик ҳақида батафсил

Гулсанам Рўзиева: “Қайта туғилсам яна ҳарбийликни танлаган бўлардим…” (+видео)
Jan. 15, 2025

    Ватан ҳимоячиси дегани, энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз ҳар томонлама, жисмоний ва маънавий жиҳатлардан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар ва шу сифат ва хислатларни эгаллашга ҳаракат қиладилар, зеро улар Ватан ҳимояси хаёт-мамот масаласи эканини, уларнинг туриш-турмуши, эл-юрт тақдири шу нуқтада туташишини англаб етганлар. Улар аввало ўз ота-оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини ҳимоя қиладилар. Ўзлари туғилган шаҳар, қишлоқларни, қавму-қариндошлари, бир сўз билан айтганда Она-Ватанни қўриқламоқдалар.

     Ватан ҳимоячиси бўлиш шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.

 

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов,ЎзА