Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Армия фақат қурол ва аслаҳа билан эмас, она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир!
Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек муқаддас ва масъулиятли ишга бағишлаган ва буни ҳар куни, ҳар дақиқада амалда исботлаётган аскар ва офицерларимиз бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир. ИИВ Малака ошириш институти катта ўқитувчиси, подполковник Бахтиёр Умрзоқов Ватанпарварлик туйғусининг муқаддаслиги, ҳамма ҳам ҳарбий бўлолмаслиги, ушбу касб ўзига яраша масъулият ва фидойиликни талаб қилишини таъкидлаб ўтди.
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА