Жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга бўлган иштиёқини ошириш, ҳамда “14-январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан, спортнинг “Армрестлинг” тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақада ИИВ Малака ошириш институти доимий шахсий таркибидан 40 ёшгача ва 40 ёшдан юқори бўлган 48 нафар иштирокчи қатнашишди.
Беллашувда, 40 ёшгача бўлган ходимлардан 70 кг вазн тоифасида 3 ўринни капитан Зохиджон Абдуллаев, 2 ўринни сафдор Умид Салимов, 1 ўринни майор Исроил Бутаев эгаллади.
Мусобақа шартларига кўра, турли ёш ва вазн тоифасида муносиб иштирок этган ходимлар муносиб тақдирланишди.
Шу билан бирга, Транспорт таъминоти гуруҳи ҳайдовчиси, сафдор Исломбек Ҳакимжонов мусобақанинг мутлоқ ғолиби деб топилди.