<

Янгилик ҳақида батафсил

“Мини футбол” спорт тури буйича “Институт бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди
Jan. 14, 2025

     “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Олмалиқ шаҳридаги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультети тингловчилари, Ислом Каримов номидаги Давлат техника университети талабалари,  Олмалиқ Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми, Олмалиқ архитектура-қурилиш техникуми ва Олмалиқ Кон- металлургия коллежи  ўқувчилари ўртасида спортнинг “Минни футбол”  тури бўйича “Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

      Мазкур мусобақада 5 та жамоа иштирок этишди.

     Муросасиз ва қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, учинчи ўринни Олмалиқ Кон-металлургия коллежининг “Металлург”  жамоаси, иккинчи ўринни Ислом Каримов номидаги Давлат техника университетининг Техника жамоаси ва фахрли биринчи ўринни Институт касбий тайёргарлик факультетининг Ватанпарварлар жамоаси қўлга киритди.

   Шунингдек, номинaциялар бўйича мусобақанинг “Энг яхши ҳужумчи” номинaциясига И.Каримов номидаги Давлат техника Университети талабаси Шохжахон Абдулхаев, “Энг яхши дарвозабон” номинaциясига Институт КТФ тингловчиси, сафдор Жуманазар Худойқулов сазовар бўлдилар.

      Барча ғолиб ва совриндорларга Институт бошлиғининг кубоги, медаллар ва дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

   Институт тингловчиларидан ташкил топган махсус гуруҳ қўл жанги усуллари билан кўргазмали чиқишни намоён этишди.

 

Институт Матбуот хизмати