Устоз-шогирд анъаналарини уйғунлаштириш, кексаларнинг бой тажрибасини ёш авлодга улашиш мақсадида ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Қуролли кучларимиз ташкил топганлигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсида таҳсил олаётган тингловчилар билан истеъфодаги полковник Бахромқул Ўлжабаев, истеъфодаги майор Исмоил Зокиров ва истеъфодаги подполковник Зиёдулла Хайруддиновлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда фахрийларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят бугунги кунда кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.
Институт Матбуот хизмати