<

Янгилик ҳақида батафсил

Ўқув машғулоти амалиёт ходими билан ҳамкорликда олиб борилди
Feb. 7, 2024

             Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факултети 5-гуруҳ тингловчилари билан жанговар тайёргарликни янада ошириш мақсадида институтга қарашли Олмалиқ шаҳар ўқув базасида бинар амалий ўқ отишга тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

         Амалий ўқ отиш машғулоти давомида тингловчиларнинг Калашников автоматидан нишонни тўғри забт этиш, ўқ отар қуроллардан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш ва уларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари бўйича тушунтириш ишлари олиб борди. Шундан сўнг тингловчиларнинг хизмат қуролининг таркибий қисмлари, уни қўллаш, олиб юриш, сақлаш қоидалари, хавфсизлик чоралари, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш борасидаги билимлари текширилиб, Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулотини бажариш тартиби ўргатилди. Машғулотда Тошкент вилояти ИИББ ТВБСО командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Ж.Эргашев иштирок этди.

 

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати