Музейлар ўтмиш билан бугунни боғлаб турувчи маскан. Музейларда сақланаётган ноёб экспонатлар орқали ёш авлодда миллий ва умуминсоний қадриятлар, бебаҳо тарихий ва маданий меросга ҳурмат, ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат ҳамда муҳаббат туйғуларини тарбиялаш ва кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.
Вазирлик Малака ошириш институти тингловчилари Қуролли Кучлар давлат музейига ташриф буюрди. Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган қадимий мудофаа қалъалар макетлари, қадимдан то бугунги кунга қадар мамлакат ҳудудида яшаб келган одамлар, уларнинг турмуш тарзи, айниқса, илк тош давридан Марказий Осиё ҳудудида қўлланилган қуроллар ва муҳофазага таалуқли бўлган маълумот ва экспонатлар билан танишдилар.
Институт Матбуот хизмати