<

Янгилик ҳақида батафсил

Ғалаба боғига саёҳат
Jan. 13, 2025

       Юксак инсоний фазилатларини намоён этиш ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда тарихий обидалар, музей ва театрларнинг ўрни беқиёсдир.

   Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари “14- январ Ватан ҳимоячилари куни”  байрами муносабати билан пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ғалаба боғида саёҳат уюштирилиб, 2-жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан танишиб, Ватан ҳимояси ҳақидаги тасаввурлари бойитдилар.

     Боғда акс этган уруш ва унинг оқибатлари, уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари, ўша даврдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар, Ўзбекистон халқининг фронт ва фронт ортида кўрсатган жасорати, машаққатли меҳнати ифодаланган лавҳалар билан танишдилар.

     Мажмуа бўйлаб саёҳат тингловчиларга бугунги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт қанчалик бебаҳо неъматлиги, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги ҳамда Ватан сарҳадларини қўриқлаш шарафли ва машаққатли вазифа эканини англатди.

 

Институт Матбуот хизмати