Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни юқори касбий тайёргарликка эга, маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вазирлик Малака ошириш институтида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқлари билан Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими масъул ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари борасида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда “Нафснинг сўнгги манзили” номли фильм намойиш этилди. Сўнг, ходимларга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, таъмагирлик ва порахўрлик, хизматга боғлиқ бўлмаган ишларга аралашмаслик, доимий равишда фуқаролар ва ҳамкасблари билан хушмуомалада бўлиш, ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ туширмаслик лозимлиги тўғрисида таъкидланди.
Тадбир якунида ходимларга “Энг муҳим вазифамиз – мамлакатимизда тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, одамларни, халқимизни ҳаётдан рози қилишдан иборат. Бунинг учун эл-юртимиз аввало биз – раҳбарларнинг фаолиятидан рози бўлиши керак”лиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Институт Матбуот хизмати