Бугунги кунда ёш авлодни ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мамлакатимиздаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб, ёшлар орасида ватанпарварлик ғоясини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли бошлиғи Муродхон Тўраев, цикл катта ўқитувчиси Хондамир Ўринхўжаев ҳамда ўқитувчиси Исроил Бўтаевлар томонидан Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносиб билан ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, уларда мардлик, жасурлик, Ватанга бўлган садоқат ҳиссини янада юксалтириш мақсадида “Армия-жасорат, матонат ва билим маскани” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.