Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Саф қисми отряд командири, подполковник Камилов Миркомил Мухтарович ички ишлар органлари ходимларининг тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий тадқиқот ишларидаги кўп йиллик меҳнати, илмий фаолияти ва жамоада самарали меҳнатини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан “Доцент” илмий унвони берилди.
Шу муносабат билан бугун эрталабки йўриқномада институт бошлиғи, техника фанлари номзоди, доцент, полковник Олимжон Ахмедов томонидан Камилов Миркомил Мухтаровичга доцентлик дипломи топширилди ва Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширишдаги келгуси ишларида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилади.
Институт матбуот хизмати