Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида малака ошираётган Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиқларига Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева ва Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Зуҳра Алиевалар “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар, зўравонлик содир этган шахслар билан ўтказилаётган профилактик ишлар ҳақида”ги мавзу юзасидан мастер-класс машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида мавзуга оид қонунчилик ҳужжатлари ҳамда республикамизда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳуқуқий, ижтимоий, тиббий, психологик қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, 2024 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Оила ва қизлар кўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан “Тазйиқ ва зўравонлик ҳолатида идоралараро ишлаш тизимини ташкил этиш схемаси”да белгиланган ишлар юзасидан зарурий маълумотлар тингловчилар эътиборига етказилди.
Машғулот якунида тингловчилар амалиётда мазкур йўналишда юзага келаётган муаммоли ҳолатлар билан боғлиқ саволлар, уларни қонуний ечимлари ҳақида тегишли жавоблар олишди.