<

Янгилик ҳақида батафсил

Китоб - қалб гавҳари
Jan. 8, 2025

           Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тингловчиларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Китоб –  қалб гавҳари, тафаккур қаноти” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

    Ярмаркада етакчи нашриётларнинг 70 дан ортиқ номдаги бадиий нашрлари савдо расталаридан жой олди.

     Буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги китоблар, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Муҳаммад Юсуф, Тоҳир Маликнинг асарлари ва бошқа адабиётлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

         Китобсеварлар ўзларини қизиқтирган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарларини харид қилишди.

         Китоб ярмаркасини ўтказишдан кўзланган мақсад ходимларнинг онги ва тафаккурини янада оширишга хизмат қилади – дейди Кадрлар бўлими катта инспектори, катта лейтенант Бахтиёр Каримов. Ходимлар нафақат ўзлари, балки оила аъзолари учун ҳам адабиётлар харид қилишмоқда.

Институт Матбуот хизмати