<

Янгилик ҳақида батафсил

Муносиб спортчилар тақдирланди
Jan. 7, 2025

       Жорий йилнинг 6 январь куни Тошкент шаҳар Яшнабод Болалар- ўсмирлар спорт мактабида спортнинг “Самбо” тури бўйича Тошкент шаҳар мусобақаси ўтказилди.

      Тадбирда 150 нафардан ортиқ спортчилар билан бир қаторда  Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.

      Мусобақада 79 кг вазн тоифасида  1 ўринни 8-гуруҳ тингловчиси сафдор  Акбар Ўралов, 64 кг вазн тоифасида 2 ўринни 9-гуруҳ тингловчиси сафдор Тўлқинжон Бахранов, 71 кг вазн тоифасида 2 ўринни 8-гуруҳ тингловчиси сафдор Дилшод Қобилов, 88 кг вазн тоифасида 3 ўринни 8-гуруҳ тингловчиси сафдор Фаррух Холиқов, 88 кг вазн тоифасида 3 ўринни 8-гуруҳ тингловчиси сафдор Отабек Жовлиев ва 98 кг вазн тоифасида 3 ўринни 8-гуруҳ тингловчиси сафдор Бехзод Ашуровлар ғолиб бўлди ҳамда республика чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Институт Матбуот хизмати