Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқларининг касбий билим ва кўникмалари оширилмоқда.
Махсус-касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Зухра Алиева ва Вазирлик ЖХД ҲПХ Ишонч маркази бошлиғи, подполковник Назокат Таджиева билан биргаликда “Ишонч маркази”га келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш фаолияти” номли мавзу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
6 октябрдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш орқали фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ташкил этилган “Ишонч маркази” фаолияти, марказнинг асосий вазифалари ва функсиялари, Марказ фаолиятини таҳлил қилиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар ва бошқа вазифалари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Машғулотда Н.Таджиева ва З.Алиевалар тингловчиларга “Ишонч маркази” фаолиятини тўлиқ ёритиб беришда мавжуд “12-59” рақами ёки “@Ҳуқуқий-комак.бот” телеграмм-бот ҳамда ҲПБ ходимлари томонидан “12-86” ёки “@инспекторга_маслаҳат.бот” телеграмм-бот орқали йўлланган хабарларни юбориш, уларни қабул қилишда марказ маъсул ходимларини эътибор бериш керак бўлган асосий жиҳатлари хусусида ҳамда мазкур марказнинг кўнғироқ рақамлар тўғрисидаги тарқатма буклетлардан фойдаланган ҳолда мастер класс шаклида зарурий тушунтиришлар берилди.
Машғулот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишиб, ўз билим ва кўникмаларини зарурий маълумотлар билан тўлдирдилар.
Институт Матбуот хизмати