Жорий йилнинг 23-25 декабрь кунлари Спорт вазирлигининг “Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларнинг 2024 йил учун республика календарь режаси”га асосан, Тошкент шаҳар “ЖАР” ССК мажмуасида спортнинг “УШУ” тури бўйича “Tashkent open 2024” халқаро турнири ўтказилди.
Ушбу мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда республикамиздан 350 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
Терма жамоа сафида иштирок этган ИИВ Малака ошириш институти КТФ тингловчиси, сафдор Ахроров Омонжон Шерали ўғли 56 кг вазн тоифасида 2-ўринни қўлга киритиб кумуш медалга сазовор бўлди.