2024 йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг “Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларнинг 2024 йил учун республика календарь режаси”га асосан, Навоий вилояти Навоий шаҳар “Суғдиёна” спорт саройида спортнинг “Самбо” тури бўйича (эркаклар, аёллар ва жанговар самбо) бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 250 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этди.
ИИВ Малака ошириш институти КТФ тингловчиси, сафдор Тўлқин Бахронов Жанговар самбо тўри бўйича 64 кг вазн тоифасида жанг қилиб фахрли иккинчи ўринни эгаллаб кумуш медални қўлга киритди ва терма жамоа сафида халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.