Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида кадрларни тайёрлаш бўйича навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсларида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан 23 нафардан зиёд ходимлар “подполковник” махсус унвонини олиш йўналишида ўқув тайёргарликдан ўтказилди.
Ўқув курси якунида комиссия таркибида ўтказилган синов ва имтиҳонларни мувафаққиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилди.