<

Янгилик ҳақида батафсил

Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Ёшлар ҳафталиги”
Dec. 20, 2024

        Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган “Ёшлар ҳафталиги-2024” нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбирни Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов очиб, ушбу ҳафталик доирасидаги тадбирлар орқали ички ишлар органлари тизимидаги ёш ходимларнинг таклиф ва ташаббусларини қўшимча қўллаб-қувватлаш, фаол ёшлар билан давлат бошқарув органлари, жамоат ва илмий ташкилотлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш орқали Янги Ўзбекистондаги замонавий ёшларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида тўхталиб, барча ёш ходимларни фаол иштирок этишларини сўради.

         Ҳафталик давомида республика даражасидаги конференция, семинар, тренинг, пресс-турлар, очиқ мулоқотлар ва бошқа шу каби тадбирлар ўтказилади.

 

Институт Матбуот хизмати