<

Янгилик ҳақида батафсил

Таълим сифати-самарадорлиги омили
Dec. 19, 2024

           Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида Касбий тайёргарлик факультети тингловчиларининг навбатдаги ўқув курслари назарий ва амалий машғулотлар Институт профессор-ўқитувчилари ва соҳавий хизматларнинг тажрибали амалиёт ходимлари томонидан нафақат анъанавий усулларда, балки замонавий ахборот коммуникaция технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларни қўллаган ҳолда олиб бориляпти.

      Ўқув машғулотларида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифаларга, уларнинг мазмун-моҳиятига, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари билан таништиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

          Шунингдек, тингловчиларнинг билимлари оралиқ  ва якуний назорат имтиҳонлари орқали синовдан ўтказилмоқда.

 

Институт Матбуот хизмати