Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети Жисмоний ва жанговар тайёргарлик цикли ходимлари Олмалиқ шаҳридаги Архитектура қурилиш техникуми ўқувчилари билан “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бу борада қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Юртимизда спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, соғлом турмуш тарзи тўғрисида маълумотлар бердилар.
Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Касбий тайёргарлик факультети
Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли