<

Янгилик ҳақида батафсил

Назария ва амалиёт уйғунлиги
Dec. 18, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Юридик фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Шахобиддин Ганиев ҳамда амалий тажрибага эга Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси Шерзод Шомуродов билан ҳамкорликда “Ички ишлар органлари ходимларига навбатдаги “подполковник” махсус унвонини бериш учун махсус малака ошириш курсининг тингловчиларига “Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг ҳуқуқий асослари” бўйича семинар машғулот бинар шаклида ўтказилди.

        Машғулот давомида катта терговчи Ш.Шомуродов иштирокида тергов органи томонидан ҳар бир жиноят ишини тергов қилиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297-моддасига асосан жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор шахсга ана шу сабабларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилиши ва ушбу тақдимномага асосан жойларда жиноят муҳокамаси қандай тартибда ўтказиб келинаётганлиги бўйича фикр ва мулоҳазалар юритилди.  

       Ўқув машғулоти назария ва амалиёт билан боғлаган ҳолда ўтказилиб, тингловчиларда мазкур мавзу юзасидан ҳуқуқий билимлари шакллантирилди.

 

Институт Матбуот хизмати