<

Янгилик ҳақида батафсил

Келгусидаги хизмат фаолиятларга зафарлар тиланди
Dec. 14, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида навбатдаги бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси якунланиши муносабати билан   битирув тантанали тадбири бўлиб ўтди.

    Ўқув курсида назарий ва амалий машғулотлар профессор-ўқитувчилар ва соҳавий хизматларнинг тажрибали амалиёт ходимлари томонидан замонавий ахборот коммуникaция технологияларини қўллаган ҳолда интерфаол усулларда давра суҳбати, баҳс-мунозара, семинар-тренинг, амалий машғулот шаклида олиб борилди.

        Машғулотларда тингловчиларнинг касбий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, жанговар-жисмоний, руҳий, тиббий тайёргарлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар билан мулоқотларда юзага келадиган ностандарт вазиятлар, муаммоли ҳолатлар юзасидан Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеолавҳалар орқали мавзуларга доир ҳуқуқий ечим ва тавсиялар кўрсатилди. Шунингдек, дам олиш кунлари “Ички ишлар органлари тарихи музейи”, “Шаҳидлар ҳиёбони”, “Ғалаба” ва “Янги Ўзбекистон”  боғларига экскурсиялар ташкил этилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тингловчилар машғулотлардан сўнг ҳудудларни ободонлаштириш, янги боғ барпо қилиш ишларида ҳам фаол иштирок этдилар,

       Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, соҳани билимли, замонавий фикрлайдиган, юксак инсоний ва етук салоҳиятга эга ёш кадрлар билан тўлдириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини эътироф этдилар.

Институт Матбуот хизмати