Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида навбатдаги бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси якунланиши муносабати билан ташаббускор тингловчилар иштирокида “Ташаббусимиз, иқтидоримиз, куч қудратимиз - Ватан учун!” шиори остида маданий-маънавий тадбир бўлиб ўтди.
Концерт дастурида тингловчилар томонидан Ватанни тараннум этувчи қўшиқлар янгради. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобга, адабиётга ошно этишга қаратилган бадиий чиқишлар қилинди. Шеърлар тингланди. Ҳангомалар ижро этилди. Айниқса, жонли ижро томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, маданий-маънавий тадбир давомида ўзининг касбий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини такомиллаштириш, дунёқарашини янада кенгайтиришга интилиб, юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда намунали хулқи учун бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома билан тақдирланди.
Институт Матбуот хизмати