Ички ишлар вазирлиги Ўқув-дала марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Малака ошириш институтида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимлари “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича малака ошириш ўқув курсида таҳсил олмоқдалар.
Ўқув машғулотларида тингловчиларнинг ностандарт, зиддиятли вазиятлар, муаммоли ҳолатларда тўғри ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилмоқда.
Институт Матбуот хизмати