<

Янгилик ҳақида батафсил

Спортчилар иштирокида давра суҳбати
Dec. 13, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультети тингловчилари билан “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан давра суҳбати ўтказилди.

        Эркин кураш бўйича 2015 йилги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, Рио 2016 ёзги Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи  Ихтиёр Наврўзов ҳамда Эркин кураш бўйича 2018 йилги Осиё чемпиони, Жаҳон чемпионатининг бронза медали ҳамда Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи  Ғуломжон Абдуллаевлар тадбир меҳмони бўлдилар. Учрашувда спортчиларимиз ўзларининг ҳаётий кечинмалари, спортга кириб келиши, халқаро ареналарда эришаётган  спорт натижалари,  Юртбошимиз томонларидан спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир якунида чемпионларимизга Институт раҳбариятининг эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Касбий тайёргарлик факультети

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли