<

Янгилик ҳақида батафсил

Профессор-ўқитувчилар билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Dec. 13, 2024

      Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси, профессор Ахмадбек Юсупов, Институт раҳбарияти ва тадқиқотчилари, вазирлик таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

    Анжимуанда ёш олимлар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинлаш учун захирадаги ходимлар учун ташкил этилган малака ошириш курси тингловчилари ҳам иштирок этдилар.

      Тадбирда Аҳмадбек Юсупов Олий аттестация комиссиясида олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан фикрларини билдирди.

      Давра суҳбати савол ва жавоб тарзида давом эттирилиб, иштирокчиларнинг илмий ишлари билан боғлиқ барча саволларига атрофлича жавоб берилди.

Институт Матбуот хизмати