<

Янгилик ҳақида батафсил

Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий тарғибот
Dec. 11, 2024

    Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўқитувчиси Баҳромжон Турғунбоев томонидан “Тошкент Иссиқлик маркази” МЧЖ ходимлари иштирокида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, унга қарши курашиш ва олдини олиш масалалари юзасидан ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

   Тадбир давомида йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги билдирилди.

     Тарғиботдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада бойитиш, уларнинг шу юрт, шу Ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш ҳамма учун фойда келтиришини яна бир бор эслатиб ўтишдан иборатлиги таъкидланди.

Институт Матбуот хизмати