<

Янгилик ҳақида батафсил

“Коррупция ва унга қарши курашиш: муаммолар ва ечимлар”..
Dec. 11, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Коррупция ва унга қарши курашиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

   Конференцияда Республикамизнинг 20 дан ортиқ нуфузли ташкилотларининг масъул ходимлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва етук мутахассислари қатнашдилар, шунингдек, Институтда илмий тадқиқотлар билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун захирадаги ходимлар учун ташкил этилган малака ошириш курси тингловчилари ҳам иштирок этдилар.

      Илмий-амалий анжуман аввалида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи т.ф.н., доцент, полковник Олимжон Ахмедов юртимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

        Сўзга чиққан маърузачилар томонидан бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасидаги янгича ёндашувлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ўзларини таклифларини ўртага ташладилар.

     Тадбир қизғин тусда, баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтказилди ҳамда якунида коррупцияга қарши курашиш оид янгича ёндошувлар, муаммони ечимлари бўйича масалалар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Конференцияда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар, келгусида Ички ишлар органлари ходимларининг малакасини оширш ва қайта тайёрлашда ўзининг ижобий самарасини беради.

 

Институт Матбуот хизмати