Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Олмалиқ шаҳар ўқув-базасида Касбий тайёргарлик факультетининг тингловчилари билан 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кунга бағишланиб, “Мадҳия-ғурур ва фахр тимсоли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, Институт бошлиғининг ўринбосари Баходир Улугбеков, цикли бошлиғи Аъзамжон Вахидов ҳамда тингловчилар иштирок этди.
Давра суҳбатида Баходир Улугбеков, мадҳия давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчилигини, уни ҳурмат қилиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилиши маълум қилинди.
Сўзга чиққан тингловчилар А.Абдукаримов, А.Умирзаков ва Ш.Тожибоев давлат рамзига бағишланган шеърлар билан чиқишлар қилишди. Тадбир давомида тингловчиларга давлат рамзини қабул қилиш тарихи тўғрисида видео лавҳалар кўрсатилди.
Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Институт Матбуот хизмати