Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши асосан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, Асосий қонунимизда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик каби эзгу ғоялар атрофида фуқароларни жипслаштириш, “Конституция — эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Тошкент шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида ташкил этилган “Конституция кўчаси” да Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган видеороликлар, слайдлар, ҳуқуқий адабиётлар ва тарғибот материаллари билан иштирок этдилар. Конституциямизда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларига оид нормаларнинг мазмун ва моҳиятини фуқароларга тушунтирдилар.
Институт Матбуот хизмати