<

Янгилик ҳақида батафсил

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда
Dec. 5, 2024

     Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Тошкент шаҳар Бектемир тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими мутахассис ходимлари билан ҳамкорликда институтнинг Бектемир тумани ўқув базасида тингловчилар билан “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида давра суҳбати ўтказилди.

    Унда иштирок этган  Институт доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибиларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ёнғинни олдини олиш, ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш ва уни ўчириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

        Тадбир якунида шахсий таркиб томонидан берилган саволларга туман Фавқулотда вазиятлар бўлими мутахассис ходимлари жавоб бердилар.

                          

Институт Матбуот хизмати