Тошкент вилояти Олмалиқ шахридаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқувчилари билан “Терроризмга қарши кураш” ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти мавзусида ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик фвкультети Жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли профессор-ўқитувчилари томонидан қонунчилик ва ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Тадбирда техникум ўқитувчилари ва 120 дан ортиқ ўқитувчилар иштирок этишди. Ўқитувчилар томонидан берилган саволларга назарий ва амалий мисоллар билан жавоблар берилди. Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Институт Матбуот хизмати