<

Янгилик ҳақида батафсил

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!”
Dec. 5, 2024

        Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар, тармоқ) ички ишлар органлари бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайёрлаш учун захирадаги ходимлар учун ташкил этилган навбатдаги малака ошириш курси тингловчиларига Юридик фанлар кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадрасул Умматов томонидан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда сайлов қонунчилиги” номли мавзуда ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

     Ўқув  семинар машғулотида Конституциямизда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларига оид нормаларнинг мазмун ва моҳияти янада чуқурроқ тарзда тингловчиларга етказилиб, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлиги янада оширилди.

    Тингловчилар мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

 

Институт Матбуот хизмати